RU

Последние новости

15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  0 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  14 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  8 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  13 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  6 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  31 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа" Новости

Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг: "Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақиқатдан ҳам осон бўлмади. "Сурхон" яхши шаклланган жамоа, у ерда малакали ўйинчилар йиғилган. Жамоа ўз уйида "Машъал"ни юта олмаганидан кейин бизга қарши ўйинда қарши ҳужумда ўйнади. Қолаверса уларда яхши ҳужумчи бор - Касьян. 

Рақиб асосан ҳимояда ўйнади, биз биринчи бўлимда ёриб киришда қийиналдик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топдик ва тезроқ ҳаракатландик, ўйинга динамика қўшдик, вазиятлар пайдо бўлди. "Сурхон" иккинчи бўлимда ҳам қарши ҳужумда яхши ҳаракатланди.


Вазиятлардан фойдаланиш? Бекободдаги ўйиннинг биринчи 20 дақиқасини яхши бошлагандик. Ютиб турганимизда вазиятлардан фойдалана олмай, қарши ҳужумда гол ўтказиб юборгандик.

Кўриниб турибди, барчага вақт керак. 3 ой дам олиш ҳазил эмас. Машғулот бошқа - майдонда расмий ўйин ўтказиш бошқа. Қолаверса икки футболчимизда жароҳат бор эди, шу сабабли иштирок эта олишмади, энди ротация қиламиз.

Вацадзе жароҳатдан сўнг тиклана олмадими? Ҳа, айтганимдек унинг жароҳати бор. Барчасига ўйинлар ўтказилмагани сабаб бўлмоқда", - деди Миржалол Қосимов. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика