RU

Последние новости

13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  18 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик" Новости

Миржалол Қосимов: "Сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.


- Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Энг асосийси - натижага эришдик. Қолаверса, тезкор, қарши ҳужумларга бой қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, "Олимпик"ка қарши ўйнаш осон эмас. Таркибда яхши футболчилар йиғилган. Жамоа бизга яхши қийинчиликлар туғдиришди, айниқса, иккинчи бўлим охирларида. Биз ҳам сўнгги 15 дақиқаликда натижа учун ўйнадик. Чунки "Бунёдкор"га қарши ўйинда сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабадан маҳрум бўлгандик. Клуб раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Улар бизга нейтрал майдонни тақдим қилиб, ўз майдонимизни чиройли чим билан, яхши ёриткичлар билан таъминлаб беришди. Шу сабабли уларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Бундай майдонда биз бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Шу орқали биз ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз. 

- Таркибда Акрамжон Комилов ҳамда Виталий Денисов каби чап қанот ҳимоячилари турганда Шоҳруҳ Гадоев ушбу нуқтада ўйнади.

- Бундай ишни қилишни ўтган йили бошлаганмиз. У ҳимоядан тезда ҳужумга ўта олади. Кутилмаган вазиятлар яратишга қодир. Шу сабабли Гадоевни ҳимояда ўйинга туширдим. Комилов операция қилинган. Шу сабабли унинг тикланиши учун вақт керак. Энди қўл остимиздаги футболчилардан фойдаланишга мажбурмиз. 

- Сиаваш Ҳақназарийнинг майдонга туширилмагани сабаби ротациями ёки унинг жароҳати борми?

- Кичик жароҳати бор. Унинг катталашмаслиги учун қайдномада бўлса-да, уни майдонга туширмадик. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп. Агарда бу сўнгги ўйин бўлганида ҳам бошқа гап бўларди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика