RU

Последние новости

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади" Новости

Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги ОКМК ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:2) мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қизиқарли бўлди. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ҳам ғалаба қозонмоқчи эдик. Охирги вақтларда бизга панд бераётган жиҳат, вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик туфайли очко йўқотдик. Биринчи бўлимнинг ўзида 5-6 та яққол вазиятларимиз бор эди ва ўйинни ҳал қилишимиз мумкин эди. Шу нарса бизни қийин вазиятда қолдирди. Нима ҳам деймиз, бунинг устида ишлаймиз, бу футбол.

Агарда майдонда ўйин кўрсатмай дуранг ўйнаганимизда бошимизни деворга урсак бўларди. Ҳаёт давом этади. Албатта, ўйинни қайта кўриб чиқамиз, янада кўпроқ ишлаймиз. 


Ўз ўрнида, "Олимпик" жамоаси ҳам яхши ҳаракатланганини таъкидлаш лозим.

Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади. 

Албатта, иккинчи ўрин учун ҳали имконият бор. Бироқ айтиб ўтганимдек, яратаётган вазиятларимиздан фойдаланиш даражаси жуда паст. Менимча, биз ҳам шундоқ иккинчи ўринга чиқиб қолмаганмиз ёки мусобақани 40 очко билан бошламаганмиз-ку. Шунинг учун ҳам, аввало, мухлислар учун ўйнашда давом этамиз. Чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳс учун улардан узр сўраймиз. Футболда дуранг ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Ишонаман, ғалабалар келади", - деди Миржалол Қосимов.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика