RU

Последние новости

16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  0 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  18 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  5 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига ғалаба учун келганмиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига ғалаба учун келганмиз"

ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Насср" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ва Зафар Полвонов иштирок этишди.

"Ал Насср"ни ҳурмат қилган ҳолда бу босқичда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги кайфият яхши, тайёргарлик жуда яхши олиб борилди. "Ал Насср" қанчалик кучли бўлмасин, биз ижобий натижа учун келганмиз. Мақсадга эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Миржалол Қосимов.  

- Ўзбекистон чемпионати ўйинларига у қадар кўп мухлис келмайди. Эртага эса стадион тўлиши кутилмоқда. Жамоаингизга бу салбий таъсир қилмайдими?

- Бу аксинча яхши бўларди. Стадион тўлиб турса чиройли ўйин бўлади. Футбол мухлислар учун.

- Икки жамоа ҳам бир-бирини деярли билмайди. Ўйин бошида қандай ҳаракат қилмоқчисизлар?

- Бу ўйиннинг боришига боғлиқ. Ўйинга режа тузилади, аммо майдонда барчаси бошқача бўлиб кетиши мумкин. Лекин биз имкон қадар тўпни ўзимизни сақлаб туришга уринамиз. Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага битта ўйиндан иборат баҳс бўлади. Бундан қандай фойдаланмоқчисизлар?

Зафар Полвонов: - Тўғри битта имконият бор. Барча йигитларнинг кайфияти жуда яхши. Ўйлайманки эртага ҳам шундай бўлади. "Ал Насср"ни ўрганиб чиқдик. Кучли жамоа. Ҳар бир чизиқда кучли легионерлари бор. Маҳаллий футолчилари ҳам кучли. Лекин шунга қарамай биз бир жамоа бўлиб ғалаба учун курашамиз.



Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика