Миржалол Қосимов: “Учрашув бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди”
19 сен 2023 09:41
Новости
Миржалол Қосимов: “Учрашув бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди”
“Ал Иттиҳод” жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Кучли жамоага мағлуб бўлдик. Ўйиннинг бошидаги иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Кеча “Ал Иттиҳод”га қарши очиқ футбол намойиш этиш хато эканлигини таъкидлагандим. Учрашув бошида ўзимизнинг хато билан иккита гол ўтказиб юбордик. Бу баҳс натижасига таъсир қилди. Ҳаёт давом этади, ҳозир бир нима деб айтиб бўлмайди. Бугунги хатоларни қайсидир бир футболчининг бўйнига қўйиш нотўғри бўлади.
Биринчи бўлимда “Ал Иттиҳод” учта гол урди. Иккинчи бўлимда эса рақиб сизларни ўйинга қайтишингизни кутганди, бироқ бу амалга ошмади...
- Рақиб жамоаси бунга йўл қўймади
Бугун барчамиз ютқиздик, кучли жамоага мағлуб бўлдик. Бундай жамоаларга қарши баҳсда оддий хатолар ҳам голга айланиши мумкинлигини “Ал Иттиҳод” кўрсатиб берди. Гол бўлгунга қадар, рақибда гол уриш учун имконият йўқ эди. Кетма-кет голлар руҳан таъсир кўрсатди. Кеча айтганимдек, “Ал Иттиҳод” ҳимоядан ҳужумга чиқишда жуда тез ҳаракат қилди ва ўз имкониятларидан фойдаланди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии