RU

Последние новости

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  2 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Миржалол Қосимов: "Ўйин аввалида ўтказиб юборган голимиз анча муаммо туғдирди" Новости

Миржалол Қосимов: "Ўйин аввалида ўтказиб юборган голимиз анча муаммо туғдирди"

ОКМК ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (3:1) сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Уч очкони қўлга киритдик ва шу энг муҳими. Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Ўйин аввалида ўтказиб юборган голимиз, анча муаммо туғдирди. Ўйин сўнгида эса яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозондик. "Бухоро" жуда ҳам ноқулай рақиб. муҳими уч очкони қўлга киритдик. Биз янги схемада ўйнамоқдамиз, учта марказий ҳимоячи билан ўйнамоқдамиз. Энг муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Янги ҳимоявий услуб ҳақида айтиб ўтдингиз. Ушбу мавсум "ОКМК"нинг ҳимояси ўтган мавсум билан солиштирганда кучсизлангандек. Олдинда эса Чемпионлар лигасининг ўтиш ўйинлари бор. Ушбу хатоларни камайтириш бўйича режангиз борми?

- Албатта, меҳнат қилмаган инсон хатоларга йўл қўймайди. Ўйинлар орқали тажриба ошади ва хатоларни бартараф этилади. Бундай муаммо бутун дунёда бор, кучли жамоалар айрим вазиятларда оддий хатоларга йўл қўйади. Бу масала устида иш олиб бормоқдамиз.

- Бугунги ғалаба қай даражада муҳим, сабаби ўтган турда жамоангиз Яйпанда очко йўқотди.

- Тўғриси орадан бир ҳафта ўтди ва ўтган учрашув тарихга айланди. Ҳар бир учрашув биз учун бир дек муҳим. Футболчилар авваламбор чиройли ўйин кўрсатиб, мухлислар учун ўйнаши керак.

- Ушбу "ОКМК" жамоаси кўп ҳолатларда эрта гол ўтказиб юбормоқда ва кейинчалик ўйинга киришиб кетмоқда. Бунга сабаб нима?

- Бунга сабаб, биз ҳар доим биринчи рақам бўлиб ҳаракат қиламиз. Бизга қарши ўйнаш жуда осон, биз иккинчи рақам бўлиб, ҳимояланиб ўйнай олмаймиз. Бундай услуб менга мос эмас. Мен ҳар доим йигитларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиш кераклигини уқтираман. Мағлуб бўлсак ҳам, майдони "мағрур" бўлиб тарк этишимиз керак.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика