Миржалол Қосимов: "Ўн киши бўлиб қолишимизга қарамай, охиригача курашдик. Бу эса ўз самарасини берди"
07 окт 2023 20:00
Новости
Миржалол Қосимов: "Ўн киши бўлиб қолишимизга қарамай, охиригача курашдик. Бу эса ўз самарасини берди"
Coca Cola Суперлигаси 21-тури доирасидаги ОКМК - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қийин ғалабадан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
"Ўйин қизиқарли бўлди. Вазиятни назорат қилаётгандик. Ёмон ҳаракат қилмадик. Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоси яна давом этди. Вазиятлардан фойдалана олмай, рақибни қарши ҳужумда ўтказиб юборганимиз биринчи бўлимда бизни бироз ранжитди. Қолаверса, иккинчи бўлимдаги ўша эпизод умуман кераксиз эди. Биз уч томонлама жабр чекдик. 11 метрлик нуқта, қизил карточка ва гол. Бу вазиятни ўзлари кўриб чиқишади. Футболчилар ва мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Ўн киши бўлиб қолишимизга қарамай, охиргача курашдик. Бу эса ўз самарасини берди. Ҳақли равишда уч очкога эга чиқдик. Муаммолар етарли, аммо улардан чиқиб кетишимизга умид қиламан, -дейди Миржалол Қосимов "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан сўнг.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии