RU

Последние новости

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:1 (Матнли трансляция)  72 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  1 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Миржалол Қосимов: Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади Новости

Миржалол Қосимов: Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади

"Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим таъкидлаб келганман, Наманганда "Навбаҳор"га қарши учрашувлар доим шиддатли ва қизиқарли кечади. Наманганда ғалаба қозониш осон эмас. Чунки бу жамоани ҳақиқий ва ашаддий мухлислари майдонда уларга 12-ўйинчига айланади. Бундай ажойиб муҳит нафақат мезбонларга, балки рақиб сифатида бизга ҳам қизиқ ҳамда ёқимли. Ўйлайманки, стадионга келган ишқибозлар шиддатли ва юқори темпдаги футболни томоша қилишди. Ўйиндаги дуранг натижаси ҳам адолатли бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб олмалиқлик футбол мухлисларини АГМК жамоасининг совриндор бўлгани билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларга ва штабдаги мураббий ҳамда барча персоналларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, комбинатда ишлайдиган барчани ушбу муваффақият билан табриклайман. Қоровулдан тортиб раҳбариятгача ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўтган йили натижа яхши бўлмаганига қарамасдан раҳбарият ишонч билдиргани учун ташаккур айтаман. Ўйлайманки, бу авваламбор уларнинг ютуғи. Шу боисдан  ўзим ва футболчилар номидан раҳбариятга катта раҳмат айтаман.

Ўзбекистон кубоги финали Наманганда ўтади. Шу боисдан ҳам мазкур мусобақа доирасида яна Наманганга келиш ниятимиз бор".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика