RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Миржалол Қосимов: "Металлург" иккинчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатди" Новости

Миржалол Қосимов: "Металлург" иккинчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатди"

Суперлиганинг 10-тури доирасида "Металлург"га қарши баҳсдан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов саволларга жавоб берди.

"Дерби доим қизғин, кескин курашларга бой ва томошабоп ўтади. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Гарчи таркибдаги йўқотишларга қарамасдан учрашувни ёмон ўтказмадик. Биринчи бўлим жамоамиз устунлигида ўтди ва қатор вазиятлар яратдик. Касьян икки бор яратилган имкониятдан фойдаланиб, устунлигимизни ҳисобда акс эттирди. Иккинчи таймда эса ҳисобдан келиб чиқиб, кучни тўғри тақсимлаган ҳолда ҳаракатландик. 

Рақиб ҳам иккинчи бўлимда яхши қаршилик кўрсатди. Ўйлашимча, ҳақли тарзда муҳим ғалабага эришдик. Бугунги ўйинда жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга катта раҳмат! Уларни хурсанд этганимиздан бахтиёрмиз.

Энди икки кундан сўнг бизни қолдирилган ўйин доирасида «Қизилқум»га қарши баҳс кутмоқда. Жамоани тезроқ мазкур ўйинга тайёрлаш устида ишлаймиз", - деди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика