Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"
15 сен 2021 23:20
Новости
Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"
"Ғалабасиз сериямиздан сўнг бугун мухлисларни хурсанд этиш ва керакли очколарни жамғариб олишни мақсад қилиб, бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўтган учрашувга нисбатан таркибда қатор ротацияларга қўл урдик. Имкон борича барча футболчиларга доимий имконият бермоқдамиз. Ўйлайманки, бугун яхши ўйин намойиш этиб, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Айни пайтда чемпионатда осон ўйинлар қолмаган. Мусобақа жадвали юқорида совринли ўринлар учун кураш кескин кечмоқда. Турнир жадвалининг қуйида ҳам ҳар бир жамоа очко учун қаттиқ беллашмоқда. Игорь Шквирин бошқарувидаги" Турон" ҳам яхши жамоа. Уларга келгуси ўйинларда омад тилайман.
Бизни буёғига ҳам янада жиддий ўйинлар кутмоқда. Керакли очколарни жамғариш керак. АГМК келаси ўйинларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушиб, мухлисларини хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қилади. Бугунги ғалабани бизни доимо қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларимизга бағишлаймиз",- дейди Миржалол Қосимов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии