RU

Последние новости

02:11ЕЧЛ. Ярим финалда "Барселона" – "Интер" ва ПСЖ – "Арсенал" қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз  32 02:00ЕЧЛ. Камбэк юз бермади. "Арсенал" "Бернабеу"да ҳам "Реал"дан устун келди ва ярим финалга йўл олди!   419 01:50ЕЧЛ. "Интер" "Бавария" билан жанговар дуранг қайд этди ва икки ўйин натижасига кўра ярим финалга йўл олди!  37 00:30АПЛ. "Ньюкасл" "Кристал Пэлас" дарвозасига бешта гол урди  2 00:30"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида  8 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:10Россия кубоги. "Динамо" ва ЦСКА дуранг қайд этишди. Файзуллаев бир тайм ҳаракат қилди  4 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  4 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  11 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12

Миржалол Қосимов: "Ғалаба билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак" Новости

Миржалол Қосимов: "Ғалаба билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – АГМК (1:4) учрашувидан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.



Ўйин ҳақида

- Қизиқарли, очиқ ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" жамоасида малакали ўйинчилар жамланган, улар яхши ўйин кўрсатишяпти. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда эпчилроқ ҳаракат қилдик. Ўйин сўнггича кескин ҳужумлар ва чиройли голларни гувоҳи бўлдик. Бу билан чекланмасдан, янада юқорироққа ҳаракат қилишимиз керак. Стадионга келган томошабинлар ўйиндан роҳат олган бўлса, бундан хурсандмиз. Ушбу баҳс тарихда қолди, энди келгуси ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим. Негаки, май ойининг тақвими зич, шу боис, ҳар бир учрашувда бўшашмасдан ҳаракат қилишмиз шарт. 

- Зич тақвимда ҳар бир мураббийга ротация керак бўлади. Кейинги ўйинларда ротациялар кўришимиз мумкинми?

- Имкониятдан келиб чиқиб ротация қиламиз. Энг кўп ротация қиладиган ўзим бўлсам керак. Шогирдларимнинг барчасини имкон қадар майдонга туширишга ҳаракат қиламан. Таркиб рақибга қараб ҳам танланади. Бугун ҳам осон ўйин бўлмади.

- Жамоа сўнгги икки турда 90 дақиқани юқори темпда ўтказди. Олдинда, адашмасам, учта ўйин бор. Жисмоний жиҳатдан муаммолар юзага келмайдими?

- Чемпионат боши ёки охири бўлганида, хавотирланишга асос бўларди. Ҳозирги вазиятда эса ўйинларга аввалгидан-да жиддийроқ тайёргарлик кўриш талаб этилади. 

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика