RU

Последние новости

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  17 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  10 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда" Новости

Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда"

ОЧЛ "A" гуруҳи 2-тур доирасидаги АГМК - "Истиқлол" ўртасидаги ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Эртага Худо хоҳласа бизни яна бир жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. "Истиқлол" бизга қўшни жамоа, шу боисдан ўзига хос дерби бўлади. Ўзбекистон ва Тожикистон жамоаларининг ўзаро ўйинлари азалдан дерби мақомида қизғин тўқнашув бўлиб келган. Ўйлайманки, эртага мухлислар чиройли футбол гувоҳи бўлишади. Ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Аввал айтганимдек, ҳар бир учрашувга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба илинжида майдонга тушамиз. "Истиқлол" жамоаси тартибли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг ички чемпионат ўйинлари, хусусан суперкубок ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинларини кўриб чиқдим. "Истиқлол" жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Рақибнинг тартибли ва чуқур ҳимоясини ёриб киришга ва қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр ва биз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз". 

- 2 йил аввал ОЧЛ саралаш ўйинида "Истиқлол" билан АГМК тўқнаш келган ва унда ғалаба қозонгансизлар. Бу жиҳат сизларга руҳий устунлик берадими?

- Олмалиқдаги ўйин тарихга айланган. Бу албатта жамоамиз ва мухлислар учун ёқимли тарих сифатида қолган. Лекин эртанги баҳс буткул бошқа ва янги чақирув бўлади. Биз эртага ҳам Худо хоҳласа ўша ёқимли дамларни ишқибозларга тақдим этишга ҳаракат қиламиз. 

- АГМК ҳужумкор футбол кўрсатади, эртанги рақиб "Истиқлол" эса ҳимоявий. Эртанги баҳсда тактик тарафлама ўзгариш бўладими?

- Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, "Истиқлол" ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтишда хавфли. "Истиқлол" сафида Манучехр Жалилов ва Ҳусейн Доған каби яхши ва тезкор футболчилар бор. Имкон қадар рақибга қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини бериш керак эмас. Лекин бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди. Биз рақибнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтиш баробарида уларни қарши ҳужумга ўтиб кетмасликларини таъминлашимизга тўғри келади.

Миржамол Қосимов (АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси): "Авваламбор Ассалому алайкум. Бош мураббийимиз айтганларидек, эртанги ўйинга тайёргарлик яхши кетмоқда. Бу ерга жамоамиз шунчаки келгани йўқ. ОЧЛда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Худо хоҳласа эртанги ўйинга барча футболчилар билан яхши ҳаракат қилиб, ўзбекистонлик мухлисларга ғалабани тортиқ этишга уринамиз. Икки йил аввалги ўйин тарихга айланган ва бизни эртага янги баҳс кутмоқда. Шу боисдан ҳам аввалги учрашувни эсдан чиқариб, унга чалғимасдан бор диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Худо хоҳласа эртага мухлисларни яна бир бор хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз".


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика