Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"ни қарши ҳужумларда ушладик"
26 сен 2019 22:02
Новости
Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"ни қарши ҳужумларда ушладик"
Ушбу натижа сабаб АГМК кетма-кет иккинчи йил Кубок финалига йўл олди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фикрлари қуйидагича бўлди.
- Жуда муҳим ўйинни ўтказдик. Рақиб "Бунёдкор" эди, шунга қарамай финалга чиқиш учун бор кучни ишга солдик. Рақибни асосан қарши ҳужумларда жазоладик. Финалгача бир қадам қолганди ва буни амаллаганимиздан хурсандмиз. Мен бир нарсани хоҳлайман: жамоам доим барқарор ўйин кўрсатишини. Секин-аста шунга қараб боряпмиз ҳам, - дейди Миржалол Қўшоқович.
- Негадир АГМК кучли жамоаларни мағлуб этиб, кучсизларга ютқазиб қўяётгандек?
- Футбол тил билан ўйналмайди. Ютиш учун кўпроқ меҳнат қилиб, шунингдек ҳеч бир жамоани камситмаслик лозим. Футболда сюрпризлар бўлиб туради. Асосийси ҳар бир баҳсдан керакли хулосани чиқариш.
Комментарии