RU

Последние новости

17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  0 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  0 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  4 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  5 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  6 14:33Финаллар куни  6 13:37"Олимпик" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувдан сара ГАЛЕРЕЯ  0 13:26Ғолиб номи аниқланмаган Про лиганинг марказий учрашувидан галерея  3 13:20"Уэмбли"да "Титанлар жанги": Англия Кубоги финали учун превью  11 13:12Легионерларимиз майдонга тушадиган кун  4 12:45Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади. Финални ҳамюртимиз бошқаради  4 12:25Тен Хаг МЮдаги иши ҳақида: "Икки мавсумда учта финал - жуда яхши натижа"  5

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди" Новости

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими ўйинда ўзимиз истаган натижага эришдик. Албатта ўзига яраша қизиқарли ўйин бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик. Дастлабки дақиқаларда имкониятларимиздан фойдалана олмадик. "Бунёдкор" яхши жамоа, ҳар доим қизиқарли ўйин кўрсатиб келади. Четлатишдан кейин ҳам натижа учун ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

- ОКМК ўйинда устунликка эга бўлди. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар бордек.

- "Бунёдкор" посбони Сарвар Каримов ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. 2-3 та яққол голли вазиятларни қутқара олди. 

- Бутун ўзбек футболида вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммосига кўзга ташланаяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Насиб қилгани бўлади. Баъзан йўқ жойдан голлар бўлади. Баъзида эса яққол вазиятлар голга айланмай қолади. Ҳужумчилар бўйича муаммоларимиз бор. Дарахт эксанг, ҳосил бериши керак. 

- ОКМК стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб келади. Бугун жамоангиз бу борада оқсагандек кўринди.

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Балки гол бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Ҳар бир вазият бўйича машғулотларда ишлаймиз.

- Рубен Санчес қўлтиқтаёқда юрибди. Унинг жароҳати шунчалик жиддийми?

- У ҳозир иккинчи жароҳатни орттириб олди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Ёш ҳужумчи Азизбек Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Сабаби у ҳам тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Бу футбол, шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашларга бой ўйин.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
29 мар 22:56:41
Jamshid Abdusamadov
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
   
30 мар 02:20:24
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Jamshid Abdusamadov
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
Яхши савол
   
29 мар 22:46:59
Uz paxtakor Uz
Тугри Укам гапирвосан
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика