RU

Последние новости

09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  7 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  6 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  15 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  11 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  4 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  92 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  43 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

Теги :  АГМКСурхон
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган АГМК — "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳига айландик. Ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик ва биринчи таймда кўплаб голли вазиятлар яратилди. Бироқ сўнгги аниқ зарбани йўллашда бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимда ҳам катта ташаббус билан ҳужумга ўтдик. Шунингдек, бугун рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилиб, жамоасини кўплаб голлардан қутқарди. Дастлабки голимиз оффсайд туфайли бекор қилинганига қарамасдан тезда яна ҳужумга ўтиб, ниҳоят ўз мақсадимизга эришиб, муҳим ғалабани келтирган голни уришни уддасидан чиқдик. Мавсум ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Чиройли ўйин ва ғалаба учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Бизни яна қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Келаси учрашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз", — дейди Қосимов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика