RU

Последние новости

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"

Теги :  АГМКСурхон
Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган АГМК — "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳига айландик. Ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик ва биринчи таймда кўплаб голли вазиятлар яратилди. Бироқ сўнгги аниқ зарбани йўллашда бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимда ҳам катта ташаббус билан ҳужумга ўтдик. Шунингдек, бугун рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилиб, жамоасини кўплаб голлардан қутқарди. Дастлабки голимиз оффсайд туфайли бекор қилинганига қарамасдан тезда яна ҳужумга ўтиб, ниҳоят ўз мақсадимизга эришиб, муҳим ғалабани келтирган голни уришни уддасидан чиқдик. Мавсум ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Чиройли ўйин ва ғалаба учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Бизни яна қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Келаси учрашувларга ҳам жиддий тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз", — дейди Қосимов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика