RU

Последние новости

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  16 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Биз шашка ўйнамаймиз"

Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Дербига хос ўйин бўлди. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Учрашувни яхши бошлагандик, 15-дақиқага қадар 2-3 та жуда қулай имконият юзага келди. Афсуски, гол уролмадик. Биринчи тайм сўнгидаги четлатиш барча режаларимизни ўзгартириб юборди. Жанговар баҳс кузатилди. Бугунги тўқнашув футболимиз 110 йиллиги байрам қилинаётган дамга тўғри келди. Шунга монанд мухлисларимизга ижобий кайфият тақдим этишни хоҳлагандик. Аммо бу – футбол. Албатта, мағлубиятдан қочиб қутулиб бўлмайди. Энди кейинги ўйинларга ҳозирлик кўрамиз.

- Сардор Раҳмонов мавсумда учинчи, "Металлург" билан эса иккинчи марта қизил карточка олмоқда. Унга эътирозингиз борми?

- Эътироз ҳар бир ҳимоячига ҳамиша бўлади. Акрамжон Комилов ҳам йўқ жойдан тўртинчи сариқ карточкасини олди. Энди тўқнашувларга бой спорт тури бўлгани учун ўйинга берилиб кетишди. Бунақа вазиятлар бўлиб туради. Масалан, Давронжон Эргашев ҳам "Бунёдкор"нинг Жиззахдаги учрашувида майдондан четлатилди. Сардор Раҳмоновнинг Бекободдаги четлатилишига қўшилмаган бўлардим. У ерда қизил карточка берилмаслиги лозим эди. Бугунги вазиятда тўғри қўрқмасдан курашга киришди. Биз шашка ўйнамаймиз. Шашка ўйнаганимизда, бундай бўлмасди. Бу атайин қилинган нарса эмас, тўп учун кураш чоғида, ўйиндаги вазиятда вужудга келди. Сардор ҳимоячи, шу боис бундай тўқнашувларда кўп иштирок этади. Бунақа ҳолатлар учраб туради. Бу – нормал ҳолат.

- Чемпионатимизда кескин ўйинлар кўп бўляпти. АГМКнинг бир қанча футболчиларида шундай ҳолат кузатиляптики, уларни қониқтирмаётган ҳисоб қайд этилаётган пайтда ўзларини бошқара олишмаяпти ва сариқ карточкалар кўпайиб кетяпти. Ҳали олдинда тўқнашувларга бой баҳслар кўп. Бундан жамоа панд еб қолмайдими?

- Сал аввал айтганимдек, бу шашка эмас. Ҳаммаси хоҳиш-истак кучлилигидан, спорт принципларидан четга чиқмаган ҳолатда рўй бермоқда. Албатта, ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Бу – нормал ҳолат. Европани қаранг, қандай жанговар тўқнашувлар бўлади. Биз ҳам шу орқали ривожланиб борамиз.

- Янги футболчиларнинг мослашув жараёни қандай кечмоқда?

- Улар кеча учиб келишди. Жамоага эндигина қўшилишди. Қайси бири Истанбул орқали, қайси бири Олмаота орқали пешинда келди. Ўйлайманки, 10 киши бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, ўйинга яхши киришиб кетишди. Улар жамоа имижига ижобий таъсир қилади деб ўйлайман. 

- Бу футболчиларни шахсан ўзингиз танлаб, жамоага жалб қилдингизми ёки кимдир тавсия қилдими?

- Мураббийлар штабимиз билан келишган ҳолда ҳал қилинади. Ўзимиздан ўзимиз харид қилмаймиз. Қайси нуқталарга керак бўлса, ўша ерга оламиз. Шунингдек, жамоа ўйинига тўғри келадими ёки йўқ, шунга қараймиз. Тавсия ҳам қилишади, албатта.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика