RU

Последние новости

23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  4 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  14 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  0 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  5 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  265 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  5 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7

Миржалол Қосимов: "Башорат қилишни ёқтирмайман" Новости

Миржалол Қосимов: "Башорат қилишни ёқтирмайман"

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - АГМК (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Нима ҳам дейиш мумкин, яхши ўйин бўлди. Ярим финалда бир-бирига мос икки кучли рақиб тўқнаш келди. Томошабинлар жанговор руҳдаги қарама-қаршилик гувоҳига айланишди. Футболда гол урмасанг, ютмайсан.

Ўйинни яхши бошлагандик, биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда хатога йўл қўйдик. Финалга чиқиб шу орқали ОЧЛга йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилгандик. Бугунги ўйинда мезбонларнинг ғалабасини 2 нафар ҳимоячи ҳал қилиб кетди. Албатта, стандартлар борасида кўрсатма бергандик. Ҳар бир футболчига бириктирилганлар бор эди. Аммо, озгина эътиборсизлик сабаб гол ўтказиб юбордик. "Насаф"ни финал йўлланмаси билан табриклаймиз, кейинги ўйинларда омад.

- "Насаф" билан кетма-кет икки бор кубок ярим финалида тўқнаш келаяпсизлар. Жамоани қай даражада ўрганган эдингиз ва қайси чизиқлар панд берди?

- Бу борада айтдим, стандарт вазиятлардаги эътиборсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтган ўйинда "Қизилқум" ҳам айнан стандарт вазиятда йўл қўйган хатомиздан фойдаланиб кетганди. "Насаф"да Алиқулов, Эшмуродов каби футболчилар бундай вазиятларда жуда яхши ишлашади.

- Сизнингча, эртанги ўйинда ким финалга чиқади?

- Бу мен энг ёмон кўрган савол. Башорат қилишни ёқтирмайман. Сиз ёки менинг айтганим бўлганида ҳозир финалга чиққан бўлардик.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика