RU

Последние новости

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  7 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  29 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди" Новости

Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"

Суперлига 2-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (2:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги учрашувга бироз бошқача ёндашув билан майдонга тушгандик, аммо мақсадимиз ўша-ўша ғалаба қозониш эди. "Пахтакор"ни яхши биламиз. Маҳаллий ва легионер футболчилар аралашган ҳолда кучли таркиб йиғилган. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг доминант клубларидан бири. Шу сабабли биз ўз услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. "Пахтакор" қанот ҳимоячилари Адҳамзода ва Алижоновлар ҳужумда анча фаол бўлишгани туфайли, бугун биз беш нафар ҳимоячи билан ўйинни бошладик. Ушбу қароримиз тўғри бўлиб чиқди ва биз қанотларни тўлиқ ёпа олдик. Керакли паллада ҳужумга чиқа олдик ҳам. Жамоам ўз олдига қўйган мақсадга эришди. Мухлисларимизга раҳмат. Биз улар учун ўйнашда давом этамиз" - деди Миржалол Қосимов "Пахтакор" мағлуб этилганидан сўнг.

- Иккинчи бўлимнинг ярмидан сўнг "Пахтакор" ҳужумга зўр берди. ОКМК эса чуқур ҳимояланишни бошлади. Ортга юриш ва зич ҳимояланиш ҳам ўйин режасининг бир қисми эдими ёки рақиб бунга мажбур қилди?

- Бир нарсани унутмайлик. Рақиб ҳам кўп ҳужум қилди, шу сабабли биз ҳам ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Албатта, бундай ўйинни "идеал" деб бўлмайди. Ўзингиз биласиз, мен ҳар доим тўрт нафар ҳимоячи билан ва комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қиламан. Баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни рақиб кутмаган эди, назаримда. Футболчиларим яхши ҳаракат қилди, лекин камчиликлар ҳам бор. Улар устида ишлашимиз керак, хатоларни ўн кунда тўғрилашнинг иложи йўқ. Ўйин давомида схема ҳар доим ўзгариб боради. Футболчилар буни сезиши ва ўйин давомида бунга мослашиши керак.

- ОКМК дастлабки икки учрашувда 100% фоизлик натижа қайд этди. Олдинда эса ФИФА кунлари бор. Ўртадаги танаффус ўйиндаги камчиликларни тўғрилаб олиш учун фойдали бўладими ёки аксинча, жамоа зарарига ишлаши мумкинми?

- Мен бу ҳақда бир нима дея олмайман. Афсунгар бўлганимда, эртага нима бўлишини сизга айтиб берардим. Барчасини танаффусдан сўнг билиб оламиз.





Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика