Миржалол Қосимов: "Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди"
11 авг 2022 00:25
Новости
Миржалол Қосимов: "Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди"
Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қизиқарли ва мухлисларбоп ўйин бўлди. Ниҳоят бугун яратилган вазиятларни голга айлантириб, муҳим ғалабага эришдик. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Стадионга келган мухлисларга ҳам ташаккур, улар жамоамизни бутун учрашув давомида қизғин қўллаб-қувватлашди. Биз уларни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, бугун улар яхши кайфиятда уйга қайтишди. Аввалги учрашувларда айнан яратилган вазиятларни голга айлантира олмаганимиз жамоамизга панд берганди. Футболда кичик ёки майда деталлар йўқ. Биз буёғига ҳам шундай темпда давом этиб, керакли очколарни жамғаришимиз керак. Эндиликда «Насаф»га қарши ўйинга жиддий тайёрланамиз», -дейди Миржалол Қосимов.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии