RU

Последние новости

16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  3 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди" Новости

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо"- АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Қолаверса, мухлислар иккала таймда ҳам зерикишгани йўқ. Тўп учун охиригача кураш кечди. Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса, шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Сабаби, 1:0 ҳисобида орқада бора туриб, ўзларида куч топа олишди ҳамда рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ҳақли равишда ғалабага муносиблигини кўрсатишди. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин охирида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Агар ВАР бўлганида, биз ўйин давомида уч маротаба 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишимиз керак эди. Албатта, илк навбатда жамоа олдинга қўйган мақсад сари интилиши ҳамда мухлислар учун майдонга тушиши лозим. 

- "Динамо" сўнгги ўйинларнинг охирги дақиқаларида ўйинни бой бермоқда. Жамоани қай даражада ўргандингиз?

- Бу бутун дунё футболида содир бўладиган жараён ҳисобланади. Чемпионлар лигаси ёки кечаги АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларда ҳам шу ҳолат рўй берди. Футбол бир тайм ўйналмайди, 90 дақиқа давом этади. Рақибни ўрганишда ундай фикр бизда йўқ эди. 

- "Динамо" раҳбарияти омадсиз ўйинлардан сўнг бош мураббийни ўзгартирди. Янги мураббий қўл остидаги жамоанинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Самарқандликлар аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмаганди. Бекободдаги ўйинда ҳам Чумак майдондан четлатилмаганида, ғалаба қозониш имконияти бор эди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилганига қарамай, стандарт вазиятларни ўтказиб юборди. Янги мураббийга келгуси фаолиятида омад тилаб қоламан", - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика