RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  0 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Мирфаз Муҳиддинов: “Ўйин аҳамияти? Кераксиздек туюлган ҳар қандай ўйинда ҳам интрига бор” Новости

Мирфаз Муҳиддинов: “Ўйин аҳамияти? Кераксиздек туюлган ҳар қандай ўйинда ҳам интрига бор”

"Бухоро” - “Шўртан” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўринбосарлар баҳсида (1:0) мезбонлар жамоаси сафида фаол иштирок этиб иккинчи голга муаллифлик қилган Мирфайз Муҳиддиновнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
“Бухоро” ҳамда “Шўртан” жамоалари ўртасидаги ўринбосарлар учрашувидан (1-0) сўнг мезбонлар футболчиси, учрашувдаги ягона гол муаллифи Мирфайз Муҳиддинов ушбу ўйин ҳамда асосий таркиб баҳси ҳақида фикрларини билдирди.

- Очиғи ушбу ўйиндан завқ олдим. Тўп аксарият вақтда биз томонда бўлди. Шунга муносиб равишда имкон борича чиройли ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Дарвозага ҳам кўплаб зарбалар берилди. Аммо шулардан фақат биттасигина тўрдан жой олди.

Голим ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта ҳар қандай гол муаллифига ёқимли ҳиссиётлар бахш этади. Бу 12 ёки 13-голим. Умуман ўйин жиҳатидан бу мавсумдан кўнглим тўлди. Лекин ҳақиқий баҳони мураббийлар беришади. Агар шу руҳда ишлашда давом этсам кейинги мавсумда асосий жамоада ўйнашга умид қиламан. Бу ҳар қандай ёш футболчининг орзуси.

Эртанги ўйин ҳам ҳам қизиқарли ўтади деб ўйлайман. Тўғри баҳс натижаси ҳар икки жамоанинг ҳам турнир жадвалидаги ўрнига таъсир кўрсатмайди. Аммо қидирсангиз ҳар қандай ўйиндан интрига топиш мумкин. Масалан, совринли ўринлар учун курашган жамоамиз “Шўртан” билан дуранг ўйнашганди. Энди ўз мухлисларимиз қаршисида улардан устун эканлигимизни исботлашимиз керак. Қолаверса, “1000лик довонни" забт этишимизга учтагина гол етмай турибди. Мавсумни ажойиб статистика билан якунлашга нима етсин?! - дейди Мирфайз Муҳиддинов.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика