RU

Последние новости

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   1 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  15 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасига бағишланади Новости

Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасига бағишланади

2019 йилнинг 15 март санасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов вафот этган эди.

Мираброр Зуфарович Усмонов - 1947 йилнинг 4 июль санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. 

Википедиядаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 1961-1967 йиллар давомида Тошкентдаги "Баҳор" ресторанида ошпаз, 1970 йилда "Гулистон" ресторанида ишлаб чиқариш бўйича бошлиқ лавозимида фаолият юритган. 

1970-1986 йилларда "Дўстлик" ва "Зарафшон" ресторанлари директори, Тошкент ресторанлари трести директори, 1986-1990 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри умумий овқатланиш ижроқўми бошлиғи бўлиб ишлаган. 

1990-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси савдо вазири, 1992-1994 йилларда эса "Ўзбексавдо" компанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган. 

Қайд этиш лозимки, Мираброр Усмонов даврида ўзбек спорти инфратузилмаси сезиларли равишда ўсишга эришди. 

Мираброр Зуфарович умри давомида бир нечта спорт иншоотлари қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорт саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони, Нукусдаги "Турон" стадиони, Бухородаги "Бухоро" стадиони қурилишида жонбозлик кўрсатган. Бугунги кунда оддийгина стадионлар майсасини янгилаш масалалари қай даражада қийин эканлигини кўрар эканмиз, юқоридаги спорт иншоотларининг барпо этилиши у кишининг ўзбек спорти ривожига қай даражада ҳисса қўшганлигини исботлаб турибди. 

Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимиз Рио Олимпиадасида 13 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир! 

Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. 

Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, кўпчилик билади.  

2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалидан сўнг


Осиё Олимпия Кенгаши президенти Ал Сабах пойтахтимизда


Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан


"Пахтакор" стадиони реконструкцияси олдидан


Стадионнинг "VIP" ложаси битгандан сўнг


Ўзбекистон ФИФАнинг "Фэйр Плэй" ("Ҳалол ўйин") совринини ҳам айнан Мираброр Усмонов даврида қўлга киритган


"Бунёдкор" (ҳозирда "Миллий") стадиони қурилиши чоғида Зепп Блаттер билан бирга


Спортчиларимиз (Бектемир Мелиқўзиев)ни тақдирлаш жараёнида


Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду юртимизда


ХОҚ раҳбари Томас Бах билан бирга


Бу суратга ортиқча изоҳ шарт бўлмаса керак


Охиратингиз обод бўлсин!

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика