RU

Последние новости

17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  0 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  2 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  18 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  6 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10

Мираброр Усмоновни хотирлаб Новости

Мираброр Усмоновни хотирлаб

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси собиқ президенти Мираброр Зуфарович Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 75 ёшни қарши олган бўлар эди.

"Ўз ишининг чин фидоийси сифатида катта ҳурматга сазовор бўлган Мираброр Зуфарович ўзбек футболининг ривожи йўлида улкан ишларни амалга оширганини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

Мираброр Усмонов раҳбарлик йилларида миллий спортимиз, хусусан футбол Осиё қитъасида ўз обрў ва эътиборига эга бўлди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари 5 бора Жаҳон чемпионатларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Қолаверса, мамлакатимиз турли ёш тоифаларида 5 та Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Шунингдек, Мираброр Усмонов ташаббуси билан юртимизда мавжуд инфратузилма яхшиланди, бир нечта стадионлар, спорт иншоотлари барпо этилди.

Юрт спорти ривожи йўлидаги хизматлари учун Мираброр Зуфарович “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

Мираброр Зуфарович 2006-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари сифатида, 2013-2017 йилларда Миллий Олимпия қўмитаси, 2015-2018 йиллар давомида эса Марказий Осиё футбол ассоциатсияси президенти сифатида самарали фаолият олиб борди.

Мираброр Усмоновнинг ўзбек футболи ривожи йўлида амалга оширган саъй-ҳаракатлари ва у кишининг ёрқин хотираси ҳамиша ёдга олинади", ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика