RU

Последние новости

22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  91 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди Новости

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Коста-Рика — Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг коста-рикаликлар аъзоси Минор Сабалсета микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўзбекистонга қарши яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда бораётганимизга қарамай, асосийси, шижоатни йўқотмадик ва интилишда давом этдик. Натижада ўз матонатимизни намойиш этиб, даставвал ҳисобни тенглаштирдик, сўнгра ғалаба тўпини киритдик. Биз қойилмақом ишни уддаладик, яъни плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Бутун жамоа хурсандчилигининг чеки йўқ.

Ўйлашимча, Ўзбекистон ҳиссиётларга жуда берилувчан жамоа экан. Чунки улар 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Биз ҳисобни тенглаштиргач, мезбонларда саросима юзага кела бошлади. Бу эса рақиб дарвозаси томон йўл топишимизда калит вазифасини бажарди ва биз яна иккита гол урдик. 

Кейинги босқичда қайсидир гуруҳ ғолиби билан тўқнаш келамиз. Албатта, бу баҳс бизга етарлича қийинчилик туғдиради. Аммо бугунги учрашувда бўлгани каби ғалаба қозониш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз", деди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати нимчорак финалда "B" ёки "C" гуруҳи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика