RU

Последние новости

11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  0 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  0 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  3 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  12 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  14 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4

Мини футбол. «Севинч» бугун «Пахтакор W»ни мағлубиятга учратди Новости

Мини футбол. «Севинч» бугун «Пахтакор W»ни мағлубиятга учратди

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг 3-босқич учрашувлари давом этмоқда. Бугун чемпионатнинг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

«Севинч» бу турда Тошкентнинг «Пахтакор W» жамоаси билан баҳс олиб борди. Футболчиларимиз ўйинни жуда суст бошлашди. Натижада учрашув бошиданоқ ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди.  «Пахтакор W» жамоаси футболчиларимизнинг бўш ҳаракатидан унумли фойдаланишди.

Жамоамиз ушбу голлардан сўнг ўйин тизгинини қўлга олишди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилишди. Биринчи бўлимдаги голларга Мафтуна Шойимова, Камола Рискиева ва Малика Бурхановалар муаллиф бўлишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг катта маҳорати ва жипслиги ўз натижасини кўрсатди. Рақибга нисбатан катта босим билан ҳаракат қилган футболчиларимиз, иккинчи бўлимда яна беш марта гол киритишга эришдилар. Иккинчи бўлимдаги голлларни Мафтуна Шойимова (2), Шахзода Жамолова (2) ва Мафтуна Панжиевалар киритишди.

Шундай қилиб, дастлаб ўз дарвозаларидан икки тўп олиб чиққан жамоамиз «Пахтакор W» жамоасини 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу натижа жамоамизни чемпионлик шоҳсупасига янада яқинлаштирди.

Эртага кичик воҳа дербиси бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи босқичда «Севинч»дек уч ғалабани қўлга киритган «Шўртан Lady» жамоамизга рақиблик қилади. «Севинч» (Қарши) – «Шўртан Lady» учрашуви соат 10:20да бошланади. Ғузорлик футболчи қизлар жамоаси, ҳозирча турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 3-босқич, 3-тур

«Пахтакор W» (Тошкент) – «Севинч» (Қарши) 2:8 (2:3)

18.03.2017. Тошкент ш., «Ёшлик» с/а

Ҳакамлар:
Зилола Раҳматова, Маржона Раҳматқулова, Людмила Гейгер, Эдита Миробидова.

Голлар:  Мадина Вохидова, 4′-1:0, 7′-2:0 – Мафтуна Шойимова, 16′-2:1, ‘-0:1, 25′-2:4, 27′-2:5, Камола Рискиева, 19′-2:2,  Малика Бурханова, 19′-2:3, Шахзода Жамолова, 30′-2:6, 38-2:7, Мафтуна Панжиева, 40’-2:8.

«Пахтакор W»:  26.Жибек Мирзабекова, 10.Динара Тоирова, 1.Дилором Туланова (с), 4.Марина Косникова, 28.Умида Хатамова, 7.Мадина Ҳикматова, 17.Мадина Вохидова, 8.Розияхон Аскарова, 21.Зиёда Ирисбоева, 12.Екатерина Носкова, 19.Омина Валиханова, 29.Малика Халилова, 25.Мадина Абдураимова, 24.Камола Эркинова.

«Севинч»:
1.Лайло  Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шахноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурханова, 72.Нилуфар Қудратова, 19.Олия Ахмедова.


Бугун бўлиб ўтган яна икки учрашув натижалари билан танишинг

«Шўртан Lady» (Ғузор) – «Юз работ» (Тошкент) 8:3

«ТАТУ» (Тошкент) – «Қирқ қиз» (Нукус) 5:2

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика