RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  0 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  6 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  106 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди Новости

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилмоқда.

Мусобақаларга биринчилардан бўлиб Наманган шаҳрида старт берилганлиги ва қайд этилган натижалар ҳақида маълумот берганмиз. Мусобақа 27-28 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам давом этди.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақа Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл (7та жамоа), Беруний (7та жамоа)  ҳамда Амударё (3та жамоа)  туманларида ташкиллаштирилди.

Қизиқарли кечган баҳсларда ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

11, 12, 13, 14, 15 ва 17 ёшлилар ўртасидаги мусобақаларда Тўрткўл тумани БЎСМи, 16 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда эса Беруний тумани БЎСМи тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллашди. Амударё туманининг БЎСМ жамоаси фақатгина 17 ёшлилар ўртасидаги ўйинларда фахрли иккинчи поғонадан жой олди, бошқа гуруҳлардаги иккинчи ўринлар ҳам айнан Беруний ва Тўрткўл тумани вакилларига насиб этди.

Аввал қайд этганимиздек, мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар  ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат.    

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика