"Миллий" стадиони энди йўқ. "Бунёдкор" номи қайтарилди
01 мая 2021 13:46
Новости
"Миллий" стадиони энди йўқ. "Бунёдкор" номи қайтарилди
Шу кунгача юртимиздаги муҳташам "Бунёдкор" стадиони халқ орасида ўз номи билан айтиб келинган.
Бироқ 2018 йилнинг июнь ойидан бошлаб стадион пештахтасида "Бунёдкор" номи ўрнида "Миллий" номи пайдо бўлди. Ушбу ҳолатга мутасаддилар ўшанда миллий ва олимпия терма жамоамизнинг уй ўйинларини мазкур аренада ўтказиши боис шундай номланганини айтишганди. Бироқ гарчи стадион "Миллий" деб айтилганига қарамасдан расмий ҳужжатларда "Бунёдкор" дея юритилган. Халқаро ўйинларда, баённомаларда "Миллий" номи ишлатилинмаган. Куни кеча ўйингоҳ пештаҳтасидаги "Миллий" номи олиб ташланди. Эндиликда стадион яна ўзининг машҳур номига қайтди.
Қуйида фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.



Похожие новости
19:52
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди 62
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии