RU

Последние новости

21:25Веско Стешевич: "Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик"  0 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  55 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  7 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  70 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади Новости

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади

17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида 18 апрелдан эътиборан мамлакатимизда коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси карантин тартибига амал қилган ҳолда миллий чемпионат ва мамлакат кубоги баҳсларида тиббий назоратга янада жиддий эътибор қаратишга киришди.

Хусусан, Про лиганинг 5-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувидан бошлаб стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг масофа сақлаб ўтиришлари учун ўриндиқлар алоҳида белгилаб, ажратиб чиқилди.

Шунингдек, ҳозирда стадионга кираётган томошабинларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларнинг албатта тиббий ниқобда бўлишлари талаб қилинмоқда.

Бу борада учрашувларни ташкил этишга бевосита масъул бўлган ЎзПФЛ комиссарларининг умумий масъулият ва мажбуриятлари янада ортади. Шу сабабли ўйинолди ва ўйин кунги тадбирлар давомида учрашув иштирокчилари ва мухлисларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини ташкил этиш юзасидан бугун ЎзПФЛ учрашув комиссарлари учун махсус семинар ўтказилди.

Эндиликда барча мусобақалар доирасидаги ўйинларда мухлисларнинг ижтимоий масофани сақлашларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бўйича ЎзПФЛ комиссарлари Санитария эпидемиология хизмати билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўйин олдидан ҳар икки клуб вакиллари билан ташкилотчилик масалалари юзасидан ўтказиладиган одатий йиғилишда бундан буён Санитария эпидемиология хизмати вакили ҳам албатта иштирок этади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика