Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади
03 июн 2013 13:20
Новости
Миллий терма жамоа Тошкентда йиғин бошлади
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда машғулотларга киришди.
Миллий терма жамоа Тошкентдаги икки кунлик машғулотлардан сўнг 4 июнь куни Хитойга учиб кетади. Хабарингиз бор, Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртқолик ўйинини ўтказади. Хитойга қарши учрашувдан сўнг Қосимов шогирдлари ЖЧ-2014 саралаши 9 туридан ўрин олган учрашувда 11 июнь куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувда иштирок этиш учун 8 июнь куни Хитойдан Жанубий Корея пойтахти Сеулга йўл олади.
Айни пайтда миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибидан ўрин олган футболчилар терма жамоа иҳтиёрига келиб қўшилмоқдалар. Миржалол Қосимов Хитой, Жанубий Корея ва Қатар терма жамоаларига қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг якуний таркибини Хитойга жўнаб кетиш олдидан, яъни 4 июнь куни эълон қилади.

championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии