RU

Последние новости

08:03Ўзбекистон Хорвария баҳсининг бошланиш вақти маълум  4 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

Миллатлар лигаси деярли якунланди. Ғолиб ва мағлублар ҳақида батафсил Новости

Миллатлар лигаси деярли якунланди. Ғолиб ва мағлублар ҳақида батафсил

УЕФА Европа терма жамоалари учун махсус турнир яратди, аммо бу ғоя ҳаммага ҳам ёққани йўқ.

Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв УЕФАнинг бу қарорини маъқулламади. Унинг айтишича, Миллатлар лигаси мақсадсиз турнир экан. Ушбу мусобақада ҳафсаласиз иштирок этган немислар ушбу турнирнинг кейинги мавсумида ўзидан кучсизроқ терма жамоалар билан ўйнашга мажбур бўлади, чунки жорий мавсум жамоа гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади ва B лигага равона бўлди. Бугун деярли якунига етган Миллатлар лигасининг гуруҳ босқич натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

A ЛИГАСИ

1-гуруҳ

Голландия терма жамоаси Франция билан ўзаро ўйин натижасига кўра гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва турнир ярим финалига чиқди. Германия эса B лигага тушиб кетди.


2-гуруҳ

Кутилмаганда Швейцария ушбу трио ғолибига айланди. Бир очко ҳам олмаган Исландия B лигага йўл олди.


3-гуруҳ


4-гуруҳ


А лигадаги гуруҳ ғолиблари (Англия, Португалия, Швейцария, Голландия) Миллатлар лигаси ярим финалига йўл олишди. Сўнгги ўринлар эса (Хорватия, Польша, Исландия, Германия) бир поғона пастдаги B лигага тушиб кетди.Эслатиб ўтамиз, ярим финал ўйинлари 2019 йилнинг 5-6 июнь кунлари бўлиб ўтади. Финал 9 июнда ўтказилади.


B ЛИГАСИ

1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


4-гуруҳ


Дания, Босния ва Герцеговина, Швеция ва Украина А лигага йўл олди. B, C, D лигаларда ярим финал ўйинлари бўлмайди. Ирландия, Шимолий Ирландия, Туркия ва Словакия C лигага тушиб кетишди.


C ЛИГАСИ

1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


4-гуруҳ

B лигага чиққан жамоалар: Сербия, Норвегия, Финляндия, Шотландия. D лигага тушиб кетган жамоалар: Литва, Словения, Эстония, Албания.


D ЛИГАСИ

1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


4-гуруҳ


Ушбу лигада сўнгги ўринни олган жамоалар ҳеч қаерга тушиб кетмайди. Ғолиблар (Македония, Косово, Беларусь, Грузия) D лига йўлланмасини қўлга киритишди.


ЯРИМ ФИНАЛ

Миллатлар лигаси ярим финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташланади. 2018 йилнинг 3 декабрь куни Шимолий Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ярим финал ўйинлари Португалияда бўлиб ўтади.

5 июнь. Биринчи ярим финал

6 июнь. Иккинчи ярим финал


Финал

Финал ва учинчи ўрин учун баҳсга ҳам Португалия мезбонлик қилади. 

9 июнь. Учинчи ўрин учун баҳс

9 июнь. Финал


Пул мукофотлари

Турнирдаги иштироки учун ҳар бир терма жамоага қуйидаги маблағлар тўлаб берилади

А лига жамоалари: 2,25 млн. евро

B лига жамоалари: 1,5 млн. евро

C лига жамоалари: 1,125 млн. евро

D лига жамоалари: 750 минг евро


Бундан ташқари ҳар бир гуруҳ ғолибига алоҳида пул мукофотлари мавжуд

А лига гуруҳи ғолиблари: 2,25 млн. евро

B лига гуруҳи ғолиблари: 1,5 млн. евро

C лига гуруҳи ғолиблари: 1,125 млн. евро

D лига гуруҳи ғолиблари: 750 минг евро


Шу билан бирга турнир ғолиби ва совриндорлар учун пул мукофотлари белгилаб қўйилган

Миллатлар лигаси ғолибига: 6 млн. евро

Иккинчи ўрин эгасига: 4,5 млн. евро

Учинчи ўрин эгасига: 3,5 млн. евро

Тўртинчи ўрин эгасига: 2,5 млн. евро

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика