Милик "Ювентус"да қолмоқчи
15 июн 2023 18:19
Новости
"Марсель" ҳужумчиси Аркадиуш Милик ўтган мавсум ижара асосида ўйнаган "Ювентус" клубида қолиш истагини билдирди.
"Ҳозирда "Юве" ва "Марсель" музокаралар олиб бормоқда. Умид қиламанки, улар келишувга эришишади. "Ювентус"да қолишни истардим, у ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман, мураббий мени жамоада кўришни истаяпти", – деди футболчи.
29 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Турин клуби сафида барча турнирлар доирасида 39 та ўйинда иштирок этиб, 9 та тўп киритди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг "Марсель" билан битими 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Аввалроқ "Ювентус" Заньолони А Серияга қайтаришни исташи ҳақида хабар берилган эди.
Комментарии