RU

Последние новости

14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  0 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  0 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  0 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  1 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  0 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  3 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  3 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0 11:17Нодир Абдураззоқов: "Жамоанинг мақсади ҳар доим битта бўлган. Ҳеч қачон бешталик ё ўнталикда бўламиз деган ўй бўлмаган"  0 10:45Дониёр Абдуманнопов: "Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак"  0 10:17"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Про лигада кучли учликка киришга ҳаракат қила оламиз"   2 09:42Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"  61 09:28Микель Артета: "Бундай рақибга қарши назоратнинг ўзи етарли эмас"  1 08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  32 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0

Миланнинг «Интер»ини индонезиялик ишбилармонга сотишди Новости

Миланнинг «Интер»ини индонезиялик ишбилармонга сотишди

Миланнинг «Интер» футбол клуби эгаси Массимо Моратти жамоа индонезиялик ишбилармон Эрик Тоҳирга сотилганин эълон қилди.

Бу ҳақда «Интер» расмий сайти хабар бермоқда.

Моратти савдо тафсилотларини маълум қилмаган. ОАВ маълумотларига кўра, Тоҳирга Милан клубининг 70 фоиз акциялари ўтади.

Моратти айни вақтда «Интер» президенти ҳам ҳисобланади. У ушбу лавозимда қолиш-қолмаслиги яқин вақт ичида ўтказиладиган директорлар кенгаши йиғилишидан сўнг маълум бўлади. Аввалроқ, Тоҳир бир ўзи Моратти тақдирини ҳал қила олмаслигини билдирган эди.

«Интер» 1995 йилдан бери Моратти ва унинг оиласига тегишли эди. Ўтган вақт мобайнида жамоа беш марта Италия чемпионатида ғолиб чиқди, тўрт мартадан Италия Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, миланликлар Европа Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам муваффақият қозонишди.

Милан клуби Тоҳирнинг мулкига айланган биринчи футбол жамоаси эмас. Аввалроқ, 2012 йили у АҚШ лигаси (MLS) вакили «Ди Си Юнайтед» жамоасини 50 миллион долларга сотиб олган эди.

Бундан ташқари, НБАдаги «Филадельфия Севенти Сиксерс» баскетбол клуби акциялари ҳам индонезияликка тегишли. Тоҳир Индонезиянинг ўзида икки баскетбол жамоаси эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари, у Индонезия баскетбол уюшмасига ҳам раҳбарлик қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика