RU

Последние новости

21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  29 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1

"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди Новости

"Милан" собиқ футболчиси жамоанинг мавсумдаги дастлабки ўйинлари ҳақида тўхталди

"Милан" собиқ ярим ҳимоячиси Звонимир Бобан жамоага янги тайинланган бош мураббий Паулу Фонсеканинг ишига баҳо берди.

"Мен Фонсеканинг "Шахтёр", "Лилл"даги иши ва "Рома"даги дастлабки кунларидаги фаолиятини ҳурмат қиламан. У Миланга эндигина етиб келди ва биз унга вақт беришимиз керак, бироқ мени хавотирга солаётган нарса шундаки, у ҳалигача бу жамоа 4-3-3 схемасида ўйнашини инобатга олмаяпти. Шу орқали ярим ҳимоячилар мувозанатни сақлаши ва вингерлар Леау ва Пулишични қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Рейндерс ярим ҳимояда икки марказий ярим ҳимоячи билан ўйнай олмайди ва Лофтус-Чик 10-рақам сифатида ўйнаш учун етарлича креатив эмас. Улар ҳақиқий плеймейкерлар эмас, тўп билан яхши муомала қиладиган ярим ҳимоячилардир. 

Фонсека энди бошламоқда, у ақлли ва умид қиламанки, у вазиятни ўзгартира олади, чунки натижалардан ташқари, асл муаммо ҳали мавжуд бўлмаган ўйинда", – деди Бобан.

Хорватиялик футболчи 1991 йилдан 2001 йилгача "россонери" сафида тўп тепган. Шу билан бирга, Звонимир жамоа сафида 178 та ўйин ўтказган.

"Милан" А Сериянинг янги мавсумини ёмон бошлади. Клуб иккита дуранг ва битта мағлубият қайд этиб турибди. Кейинги рақиб "Венеция" клуби бўлади. Ўйин 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика