"Милан" Сандро Тоналининг маошини оширмоқчи
25 апр 2022 12:50
Новости
"Милан" Сандро Тоналининг маошини оширмоқчи
"Милан" жамоа ярим ҳимоячиси Сандро Тоналининг маошини оширишни режалаштирмоқда.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, футболчи жамоадаги энг муҳим фигуралардан ҳисобланади.
"Милан" ёзда унинг сотуви борасидаги таклифларни кўриб чиқмайди. Ўйинчининг ўзи "Милан"да узоқ муддатга қолмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
21 ёшли италиялик футболчи жорий мавсум "Милан" таркибида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии