RU

Последние новости

"Милан" Обамеянгни ижарага олиши мумкин Новости

"Милан" Обамеянгни ижарага олиши мумкин

"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Милан" қизиқишлари доирасида турибди.

Италия клуби 32 ёшли габонлик футболчини ижарага олишга тайёр.

Олдинроқ Саудиянинг "Ал Наср" клуби Обамеянгни сотиб олиш шарти билан ижарага олиш таклифи билан чиққанди, бироқ ҳужумчи Яқин Шарққа кетишдан бош тортганди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг коронавирус асоратида юрак хасталиги ташхиси қўйилганлиги сабабли Африка кубогидан Лондонга муддатидан олдин қайтганди.

32 ёшли форвард жорий мавсум "Арсенал" сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика