RU

Последние новости

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  38 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  16 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

Милан Митрович — Бошқа жамоалардан таклиф, Бақоевни фикридан қайтаришга ҳаракат қилингани, Сербия ва мундиалдаги энг кучсиз жамоа ҳақида Новости

Милан Митрович — Бошқа жамоалардан таклиф, Бақоевни фикридан қайтаришга ҳаракат қилингани, Сербия ва мундиалдаги энг кучсиз жамоа ҳақида

Яқинда Суперлигада энг кўп легионерлар Сербиядан эканини маълум қилган эдик

Бирлқ уларнинг ҳаммаси ҳам барқарор тўп тепаётгани йўқ. "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович 2018 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келяпти. Унга мавсум тугаши биланоқ Тошкент ва водийдан таклифлар бўлди. Маҳоратли дарвозабондан шу ва бошқа мавзуларда фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Милан "Сўғдиёна" учун мавсум қандай ўтди? Фикримча, жамоа 3та фронтда кураш олиб боргани ҳисобига анча қийналди. Кейинги мавсум балки енгилроқ ўтар...

- Йилни ёмон бошлаганимиз йўқ. Ҳаттоки, мавсум ўрталарида турнир жадвалида кучли учликда эдик. Кейин эса АФК кубоги мусобақасига навбат келди. Мазкур мусобақада ажойиб ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Бу турнир жамоадаги 95 фоиз футболчилар учун дебют ҳисобланарди. Орадан 3 кун ўтиб чемпионат баҳсларида ўйнашимизга тўғри келди. Биласиз ОФК ва Ўзбекистон кубоги билан эрта хайрлашдик. Бундай вазиятда футболчиларга руҳий томонлама жуда қийин. Улар майдонда 120 фоиз кучларини сарфлашди. Афсуски, бу Суперлигага ўз таъсирини ўтказмай қолмади. 9та учрашувда очко йўқотдик. Лекин жамоадаги барча қандайдир тажриба олди. Умидсизликка тушмаймиз ва олдинга интилиб яна совринли ўринлар учун курашамиз. 

- Улуғбек Бакаевнинг истеъфога чиққанини сиз ва жамоа қандай қабул қилди?

- Мураббийнинг истеъфога чиққани билганимиз биз учун шок бўлди, дея оламан. Клубдаги ҳамма уни бу фикрдан қайтаришга ҳаракат қилди. Бироқ Улуғбек Бакаев шундай қарорга келди. Уни қўллаб-қувватлаш ва омад тилашдан бошқа чорамиз қолмади. 

- Улуғбек Бакаевдан кейинги "Сўғдиёна"ни қандай тасаввур қилмоқдасиз?

- Қийин бўлади. Аммо янги мураббий билан янги мавсумга қўлдан келганча тайёргарлик кўришимиз ва янги мавсумда кучли учликдан ўрин олишимиз керак. 

- Мавсум тугагач сизга таклифлар бўлди. Қандай қарорга келдингиз?

- Менда бир нечта клублардан таклифлар бўлганди. Улар сизга ўйнашни таклиф қилишса, бу ёқимлидир. Аммо "Сўғдиёна" билан яна бир йиллик шартномам бор. Бор эътиборимни шунга қаратганман. Ҳозир таътилдаман. Оилам билан ҳордиқ чиқаряпман. Танамни қувватлаяпман. 

- Сербиянинг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги икки ўйинини кўрдингизми?

-  Сербияни Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кўряпман. Олдинда Швецария билан учрашувда ғалаба қозониб олдинга қадам ташлашга ҳаракат қилиб кўрамиз. 

- Сизнингча мундиалда энг кучли ва кучсиз жамоа қайси?

- Энг кучлиси Бразилия ва Аргентина. Энг кучсиз жамоа Қатар. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика