RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  1 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  7 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  21 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Милан дербисида "Интер" ишончли ҳисобда ғалабага эришди Новости

Милан дербисида "Интер" ишончли ҳисобда ғалабага эришди

Италия чемпионати 4-тур доирасидаги Милан дербисини биргаликда кузатиб бордик.

А Серия. 4-тур

"Милан" - "Интер" 0:2

21 сентябрь, 23:45 "Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Бош ҳакам: Даниэле Довери

Гол: Марсело Брозович (49), Ромелу Лукаку (78).

"Милан": Доннарумма, Конти, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Чалханоглу, Биглия, Сусо, Пионтек, Рафаэл Леау.

"Интер": Ханданович, Асамоа, де Врей, Шкриньяр, Д`Амброзио, Сенси, Брозович, Барелла, Годин, Лукаку, Мартинес.


Милан

Серия А . Тур 4

22/09/2019, 00:45

2
:
0
Завершен

Интер М

Марсело Брозович - 49', Ромелу Лукаку - 78'

Стадион: San Siro, 70440 зрителей

Главный судья: Daniele Doveri

45'
90'
48'  Андреа Конти
64'  Хакан Чалханоглу (Лукас Пакета)
72'  Рикардо Родригес (Тео Эрнандес)
83'  Рафаэл Леау (Анте Ребич)
88'  Анте Ребич
49'  Марсело Брозович
49'  Стефано Сенси
71'  Стефано Сенси (Матиас Весино)
76'  Лаутаро Мартинес (Маттео Политано)
78'  Ромелу Лукаку
78'  Николо Барелла
82'  Николо Барелла (Антонио Кандрева)
82'  Данило Д'Амброзио


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

92. Қарши ҳужумга ўтиб кетган "Интер" футболчиси Кандрева дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегди ва ҳисоб йириклашмай қолди.

90. Баҳснинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Милан" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Теонинг зарбаси эса дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

83. Ниҳоят Анте Ребич майдонга тушди, у Леауни алмаштирди.

82. Д'Амброзио ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

82. "Интер" таркибида Барелла ўз ўрнини Кандревага бўшатиб берди.

80. Ҳисоб йириклашиши мумкин эди. Политанонинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Доннарумма эса бу вазиятни анча яқиндан кузатди.

78. ГООООООЛ! Ромелу Лукаку бош билан тўпни "Милан" дарвозасига жойлаб қўйди. Ажойиб тўп узатмасини Барелла ижро этди.

76. Антонио Конте навбатдаги ўзгаришни амалга оширди. Фаол ҳаракат қилган Лаутаро Мартинес ўрнига майдонга Политано туширилди.

72. Ҳар икки жамоада ўзгариш. "Интер"да Сенси ўрнига Весино тушган бўлса, "Милан"да Тео Эрнандес Родригесни алмаштирди.

70. "Милан" ҳозирча "Интер"га қарши ҳеч нарса қила олмаяпти. "Интер" ҳимоячилари, айниқса Диего Годин жуда ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда.

64. Илк ўзгариш. "Милан" таркибида Чалханоглу ўз ўрнини Пакетага бўшатиб берди.

63. "Милан" ҳозиргача рақиб дарвозаси томонга атиги 1та аниқ зарба берди.

56. "Милан" голдан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган ҳолда, олдинга силжиди.

49. ГООООООЛЛЛ! Энди қувонса бўлаверади. Марцело Брозович ҳисобни очди. Сенсида эса ассист.

49. Гоооол дея "Интер" футболчилари қувониб кетишди. Ҳакам эса ҳуштак чалиб, VARга мурожаат қилишини билдирди.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи хуштак чалинди ва баҳснинг иккинчи қисми бошланди.

ТАНАФФУС

46. Баҳснинг биринчи таймига ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Милан" ижросида навбатдаги хавфли вазият! Леаунинг жарима майдончаси ичига узатган тўпни Пионтек дарвозага йўллади. Аммо, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

40. Сенсининг хатосидан сўнг Сусо "Интер" жарима майдончасигача бориб, хавфли вазият яратди. Аммо, омад "Милан"дан юз ўгирди.

36. Ҳакам VAR ёрдамида вазиятни яна бир ўрганди. Аммо, оффсайд борлиги тасдиқланди.

35. "Интер" футболчиси қайчи услубида "Милан" дарвозасини нишонга олди. Доннарумма эса навбатдаги сейфни ижро этди. Қайтган тўпга зарба берган Лаутаро Мартинес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

34. "Милан" ҳам фаоллашди. Бурчакдан узатилган тўпга Пионтекнинг боши етмай қолди.

- Бу эса Д'Амброзио фойдалана олмаган вазият.

23. Гол демоқчи эдик-у, аммо ҳакам Чалханоғлунинг голини бекор қилди.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Интер" 99%лик вазиятдан фойдала олмади. Дастлаб Доннарумма сейф ижро этган бўлса, Д'Амброзио очиқ дарвозага гол ура олмади.

18. "Интер" футболчилари "Милан"нинг ишончсиз ўйинидан сўнг, олдинга ўтиб кетди. Ромелу Лукаку бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Доннарумма эса вазият қаҳрамонига айланди.

16. Доннарумманинг ишончсиз ўйнаган вазиятини айтмасак, ўйинда ҳозирча хавфли вазият юз бермади.

10. Ортда қолган 10 дақиқада "Интер" нисбатан устунлик қилмоқда. Аммо, улар ҳам айтарли бир ҳавфли вазиятни юзага келтира олишмади.

- "Интер" якунига етган 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган, "Милан" эса ортда қолган ўйинларда 2та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этган.

4. Ўйин кутилганидек қизғин тарзда бошланди. Лаутаро Мартинес эса ҳозиргина рақибига қарши кескин ўйнади. Ҳакам ўйин бошида карточкага мурожаат қилишни хоҳламади.


1. Ўйинга старт берилди!

- Ассалому алайкум ҳурматли Championat.asia сайти ўқувчилари, бир неча дақиқалардан сўнг бошланадиган Милан дербисини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика