"Милан" Феликсни яна ижарага олмоқчи
15 фев 17:54
Новости
Клубдагилар жаҳон даражасидаги футбочи билан шартнома тузишганига ишонишмоқда. "Челси"дан ижарага олинган вингер "россонерлар" сафида 3та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумотларга кўра, "Милан"дагилар мавсум якунидан кейинҳам футболчи билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Бунинг учун улар Феликсни яна ижарага олиб, бироқ 40 млн. еврога харид қилиш мажбурияти билан ўзиники қилиб олмоқчи.
Клуб бу трансфер учун пулларни бир ёки икки нафар футболчи сотувидан олмоқчи. Улардан бири Тео Эрнандес бўлиши мумкин. "Милан" шартномаси 2026 йилда якунланадиган ҳимоячини текинга йўқотмоқчи эмас.
Шу билан бирга "Милан" Рафаэл Леау борасида ҳам таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии