"Милан" Ботман билан уч млн евролик маош билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди
28 мар 2022 12:47
Новости
"Милан" Ботман билан уч млн евролик маош билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди
"Лилль" ҳимоячиси Свен Ботман жорий мавсум сўнггида "Милан"га ўтиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, итальян клуби 22 ёшли нидерландиялик футболчи билан 3 миллион евро (+бонуслар)лик шартнома бўйича келишувга эришди, битим муддати 5 йил.
Қайд этиш керакки, "Милан" яқин ҳафталарда француз клуби билан келишувга эришишига ишонмоқда.
Ботман жорий мавсум "Лилль" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Комментарии