"Милан" бош директори жамоани тарк этади
10 ноя 2022 19:14
Новости
"Милан" бош директори Иван Газидис клубни тарк этишини эълон қилди. Функционернинг "россонери" билан шартномаси 5 декабрга қадар тузилган ва у узайтирилмайди.
"Тўрт ажойиб ва оғир йилдан сўнг "Милан"ни тарк этяпман. Мени том маънода қутқарган бу клуб, унинг ходимлари, мухлислари ва бу шаҳардан қарздорман.
Агар клуб ҳозир мен келган даврдан кўра яхшироқ аҳволда бўлса, бу атрофимдаги одамларнинг меҳнати туфайли. Мен улар билан ишлаш бахтига муяссар бўлганимдан хурсандман. Улар клубни янги босқичга олиб чиқишларига шубҳа қилмайман", – деди Газидис.
Газидис "Милан"да 2018 йилнинг декабридан буён ишламоқда. Унинг бошқарувида "россонери" Чемпионлар Лигасига қайтди ва Италия чемпионига айланди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Комментарии