"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди
28 июн 17:45
Новости
"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди
"Милан" матбуот хизмати клуб Жоау Феликс, Рикардо Соттил ҳамда Кайл Уокер билан ҳайрлашганини эълон қилди.
Италия клуби ушбу футболчилар билан ижара муддатини узайтирмади ва сотиб олмайдиган бўлди.
Феликс февраль ойида "Челси"дан ижарага олинганди. Шу давр мобайнида у 21 ўйинда 3 гол ва 1 ассист қайд этди.
Уокер ҳам қишда ижарага олинганди. "Манчестер Сити"га тегишли футболчи А Сериянинг 11 ўйинида қатнашди ва 1та сариқ карточка ишлаб олди.
Соттил "Фиорентина"дан ижарага олинди. 26 ёшли ярим ҳимоячи 8 ўйинда қатнашди, бироқ сермаҳсуллик қайд эта олмади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии