Микола Лапа: "Динамо" биздан бир бош баланд эди"
23 сен 2016 13:23
Новости
Микола Лапа: "Динамо" биздан бир бош баланд эди"
«Динамо» - «Машъал-2» (5:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микола Лапа ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, бугун тажрибали рақиб бизни мағлуб этди. Бунга бир қатор сабаблар бор. Биринчиси рақиб тажриба бобида биздан яққол устун. Мен улар сафида ёш футболчилар борлигини кўрмадим. Ўзим эса асосий таркибда беш нафар ёш футболчини майдонга туширдим. Захирада ҳам уч нафар ёш футболчи майдонга тушди. Биз ҳали Олий Лигага чиқишни мақсад қилган жамоага қарши тенгма-тенг ўйин кўрсата олиш даражасида эмасмиз. Шу боис «Динамо» биздан бир бош баланд эди. Бизнинг олдимизга қайсидир ўринни олиш мақсади қўйилган эмас. Асосий мақсад 1997-1999 йилларда туғилган футболчиларга ўйин амалиётини бериш ва уларни асосий жамоамиз учун тайёрлашдир. Шу йўлда ишлашда давом этамиз» - дейди «Машъал-2» бош мураббийи Микола Петрович.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии