RU

Последние новости

17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  1 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  1 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  7 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  5 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  7 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  6

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди" Новости

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди"

Суперлиганинг 11-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Чиройли ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан ҳисобланади. "Локомотив" бугунги ўйини орқали турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига муносиб эмаслигини кўрсатмоқчи бўлди ва бунга эришди. Футболчиларим яхши ўйин намойиш қилди. Голга тортадиган икки ажойиб вазиятга эга бўлдик. Биринчи бўлимда Туроповнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда Жавоҳир Сидиқовнинг боши билан берган зарбаси устунга тегиб қайтди. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам голга тортадиган икки вазиятга эга бўлди. "Қўқон-1912"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин биз бу ерга шунчаки келганимиз йўқ эди. Ғалаба учун ҳаракат қилдик. Аммо сафарда ўйнаганимиз учун дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Натижа адолатли бўлди деб ҳисоблайман.

- Бош ҳакамга эътирозлар борми?
- Йўқ, ҳеч қандай эътирозим йўқ. Менимча бугунги ҳакам Ўзбекистондаги энг яхши ҳакам.

- "Сўғдиёна" ҳақида фикрларингиз.
- Яхши жамоа, оғир рақиб. Доимий равишда қарши ҳужумларда ўйнашади, узун пасларда қойилмақом ҳаракат қилишади. Шу боисдан уларнинг ҳужумини ўтказиб юбормаслик учун ҳимояда доимо концентрация бўлиши керак. Улар майдонга доимо жанг қилиш учун тушишади. Бугун биз тактик томонлама тартибли ўйнадик. Уларнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймадик. Шунингдек, тўпни ўзимизда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, омад келмади.

- Натижа ўйинга мос бўлдими?
- Менимча шундай. Бугун икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо айтишим керакки, жуда чиройли ва йилнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлди. Фақатгина гол етишмади.

- "Локомотив"да мақсад қандай, трансферлар бўладими?
- Ҳозирча бу нарсани ўйлаётганим йўқ. Футболчиларим етарлича. Аммо ўзимизга мос тушадиган футболчини топишга ҳаракат қиламиз. Ишлар давом этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика