RU

Последние новости

08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  0 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  4 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  9 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0

Микаэль Секейра - "Локомотив" бош мураббийи! Новости

Микаэль Секейра - "Локомотив" бош мураббийи!

Ўз олдига доим юқори мақсадларни қўядиган "Локомотив" футбол клуби португалиялик мураббий билан келишувга эришди.

Аввалроқ, ушбу мутахассис "Локомотив"да иш бошлаши мумкинлиги ҳақида сайтимиз орқали маълум қилгандик.

Эшитдик-да! "Локомотив"га келаётган португалиялик мураббий кимлиги маълум 

Шу пайтгача Португалиянинг "Брага" клубида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Микаэль Секейра "темирйўлчилар" билан 2 йиллик битимга имзо чекди. 2011 йил УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган мутахассис ушбу мавсумдан "Локомотив" ПФК бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, 47 ёшли мураббий 2006-2008 йилги мавсумларда "Брага" клубининг ёшлар жамоасини бош мураббий сифатида бошқарган. Шунингдек, 2010/2011 йилги мавсумда асосий жамоа бош менежери бўлиб фаолият юритган. 

Микаэль Секейра учун Осиё бегона эмас. Чунки португалиялик мураббий 2018-2019 йилги мавсумда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубида U-21 жамоаси бош мураббийи бўлиш билан бирга асосий таркибда Руи Виториага ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган. 

Мураббий эришган ютуқлар ҳақида шуни айтиш мумкин, Микаэль Секейра "Брага" бош менежери бўлиб ишлаган йил жамоа Европа Лигаси финалида ўйнаган. Осиёдаги фаолиятида эса "Ал Насср" билан Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган, қолаверса U-21 жамоаси билан ҳам мамлакат биринчилигида зафар қучган. 

"Локомотив" ПФК Микаэль Секейрага "темирйўлчилар" оиласига хуш келибсиз деб қолади ва мураббийнинг Ўзбекистондаги фаолиятига омад тилайди.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика