RU

Последние новости

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда еврокубокдан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  3 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  5 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик" Новости

Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.





"Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Барчасини тўғри бажараётгандик. Битта хатодан сўнг ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик, дея оламан. Бугунги ғалабамиз шунинг ҳисобига қўлга киритилди. Иккинчи бўлимда жуда чиройли имкониятлар яратилди. Мавсум давомида охирги дақиқаларда омадимиз келмаётганди. Бугун эса акси кузатилди. Сўнгги дақиқаларда омадимиз келди. Ғалабани адолатли, деб ҳисоблайман. Футболчилар ўз ишларини яхши бажаришди. Тўртта ўйиндан бери ўйин поёнига етиб бораётганда гол қўйиб юбораётган эдик. Фикримча бундай мағлубиятлар бошқа бўлмайди",- дейди Микаэль Секейра. 

- "Насаф" ўз майдонида "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйинга эътибор қаратасизми?

- Тўғрисини айтсам бошқа жамоаларнинг ишига қизиқмайман. Бизнинг вазифа ўз ўйинимизни яхшилаш.  "Бунёдкор" билан баҳсда 2:1 ҳисобида ютаётганимизда омад келмади. Вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун шундай ҳолат такрорланмаслиги учун ҳаракат қилдик. Машғулотларда қаттиқ ишладик. Футболчилар характер кўрсатиб беришди. "Машъал" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа. Улар бешта ҳимоячи билан ўйнашади. Бўш жой қолдиришмайди. Шунга қарамасдан натижани ўз томонимизга оғдира олдик. 

- "Локомотив" кучли рақиблар билан ўйинларда очко олмоқда. Кучиз рақибларга мағлуб бўляпти. Қайсидир маънода барқарорлик йўқдек. Бу нима билан боғлиқ? 

- Ҳар бир ўйинда омад зарур. Биз жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Муҳим ўйинда йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчилар жуда яхши формада. Айтганимдек омад келса ҳеч гап эмас.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика