RU

Последние новости

13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  0 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  17 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  15 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  15 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  12 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  11 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  30 09:09«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум  6 08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  33 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  14 07:51«Манчестер Сити» яна бир ёш марказий ҳимоячисига расмий таклиф юборди  4 02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  2

Микаэль Секейра: "Арал Самали" янада кучайиши ва ривожланиши учун табиий майдонда ўйнаши керак" Новости

Микаэль Секейра: "Арал Самали" янада кучайиши ва ривожланиши учун табиий майдонда ўйнаши керак"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Локомотив" (1:5) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида қатнашди.



Мухлисларга каттакон раҳмат айтаман. Улар бизни жуда яхши кутиб олишди. Ўйин бошида майдон сунъий бўлгани учун бизга бироз қийин бўлди. 20-дақиқадан кейин майдонга мослашиб олдик ва ўз ўйинимизни кўрсата бошладик. Натижа ҳам адолатли бўлди деб ўйлайман. "Локомотив"ни бу ғалаба билан табриклайман. 9 очко билан гуруҳда биринчи бўлдик. "Арал Самали" жамоасига ҳам раҳмат айтаман, улар бизни яхшироқ ўйнашга мажбур қила олишди. Жуда яхши жамоа йиғилган. Бизнинг жамоа охиригача курашишди ва натижа қўлга киритилди.

- Кахи Махарадзе кеча эълон қилинган қайдномада бор эди. Бугун эса уни кўрмадик.

- Махарадзенинг кичик жароҳати бор эди шу боис Нукусга олиб келмадик.

- Марат Бикмаев Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган ва Қорақалпоғистонда мухлислари жуда кўп. Бироқ майдонга тушмади...

- Бугун 19 ёшли Игорь Чикризовга имкон беришга қарор қилдик. Шу боис Бикмаевни захирада қолдирдик.

- "Арал Самали" сафида қайси футболчини жамоаингизга олиб кетган бўлардингиз...

- Тўғриси бир футболчини алоҳида кўрсата олмайман. Бироқ "Арал" жамоавий жиҳатдан анча яхши ҳаракат қилганини таъкидлай оламан.

- Ҳозир пандемия давом этмоқда, "Локомотив" буни қандай енгмоқда? Ҳеч ким касалланмадими?

- Яхши савол бердингиз. Биз барча санитар қоидаларга риоя қилаяпмиз. Шифокорларимиз буни қатъий назорат қилишмоқда. Биздан ҳеч ким касаллангани йўқ, касал бўлмасин ҳам.

- "Арал Самали"нинг тўғрилаши керак бўлган 3та хатосини санаб бера оласизми?

- Бу саволга жавоб беришга қийналаман. Сабаби мен ўз жамоамни кузатаман. Иккинчи таймда бошқа услубда ҳаракат қилдик ва захирадан тушган футболчиларни кўриб олмоқчи эдим.

- Стадион ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Сунъий майдонда ўйнаш анча қийин, бунинг устига кичикроқ ҳам. "Арал Самали" жамоаси кўтарилиши ва ривожланиши учун янада яхшироқ стадионда ўйнаши керак. Сунъий майдонда ўйнаш футболчиларнинг келажагига таъсир қилиши ва ривожланиши учун тўсиқ бўлиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика