RU

Последние новости

08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  0 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10

Мигел Родриго: “Бугун мухлисларга спектакл намойиш этамиз” Новости

Мигел Родриго: “Бугун мухлисларга спектакл намойиш этамиз”

Бугун “D” гуруҳида Япония терма жамоаси Малайзияга қарши 2–тур учрашувини ўтказади. Биз Япония терма жамоаси бош мураббийи билан учрашиб ўйин олдидан интервью олдик.

- Қатар терма жамоасига қарши баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозондинглар. Ушбу учрашувдан сўнг шогирдларингиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Қатар терма жамоасига  қарши ўйинда эътиборимизни кўпроқ ҳимоя чизиғимизга қаратдик. Рақиблар дарвозамизга икки бор хавфли зарба йўллади, биз уларга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ушбу ўйиндағалаба қозонган бўлсак ҳам шогирдларим кўрсаткан ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим.

- Бугун Малайзия терма жамоасига қарши 2 – турни ўтказасизлар. Ушбу жамоани ўрганиб чиқтингларми, ўйин услуби Қатар терма жамоасига ўхшашми?

- Малайзия билан Қатар терма жамоалари бир бирига ўхшамаган рақиблар. Олдинги учрашувда Қатар кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш этди. Тўп қатарлик футзалчиларга тушиб қолса ҳохлаган томонига қараб тепишди. Малайзия улардан анча фарқ қилади. Менимча бугунги учрашувда Малайзия терма жамоаси очиқ ўйин намойиш этади. Улар кўпроқ прессингда ўйнайди. Биз эса қарши ҳужумда гол уришни режалаштирганмиз. Малайзия терма жамоаси билан 6 йил аввал тўқнаш келганмиз. Ўша учрашувда (6:5) ҳисобида ғалабага эришгандик. Кейинги баҳсда эса (7:1) ҳисобида Малайзия терма жамоасини мағлуб этганмиз. Бугунги ўйинда мухлислар учун “спектакл” намойиш этамиз (кулади). Уларнинг ўйин услабу бизники билан деярли бир хил. Чунки уларнинг ҳам мураббийи испаниялик. Рақибларимиз прессинг қўллаганда биз кўпроқ иккинчи қаватда ўйнаймиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйинида майдонга чиқгансизлар. Икки учрашув натижасига кўра бир дуранг ва бир ғалаба қозонгансизлар. Ўзбекистон терма жамоасини ҳозирги холати қай даражада деб ўйлайсиз?

- Бундан бир неча ой один Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказганмиз. Биринчи ўйинда (3:0) ҳисобида ғалаба қозондик. Иккинчи баҳсда эса дуранг натижа қайд этдик. Ўзбекистон жуда кучли терма жамоа. Мени фикримча биз албатта ушбу терма жамоа билан финалда яна бир бор тўқнаш келамиз.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика