RU

Последние новости

07:30Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади  0 07:10Конференциялар лигаси. "Бетис" "Ягеллония"ни мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди, "Фиорентина" эса "Целе"ни мусобақадан чиқариб юборди  0 06:55Европа лигаси. "Атлетик" ва "Тоттенхем" ярим финалга чиқди, "Рейнжерс" ва "Айнтрахт" эса мусобақани тарк этди  3 06:40U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР 3:0  13 02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  2 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  93 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  1 01:11U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?  6 00:13U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган  116 23:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 23:11Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"  14 22:49Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"  12 22:18Родриго: "Истаётганимиздан анчагина йироқдамиз"  6 21:59Ўзбекистон кубоги. Драматик ўйинда "Сурхон" "Бобур Арена"да ғалабага эришди  53

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор" Новости

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мигель Альварес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Авваламбор "Бунёдкор" клубини ушбу ғалаба билан табриклайман. Улар жуда яхши жамоа. Қолаверса, клуб ўз академия тарбияланувчилари билан яхши натижаларга эришмоқда. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Аммо ҳисоб борасида рақибдан ортда қолдик. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Улар узоқ йўл босган ҳолда стадионга ташри буюриб, бизни қўллаб-қувватлади. 

— "Сурхон" ўйин темпи, ҳужумлар ташкил этиш борасида "Бунёдкор"дан ортда қолмади. Бу жараёнга қай даражада тайёргарлик кўрилмоқда? Жумладан, сизнинг қўл остингизда жамоа позицион ҳужумлар қилишни кўпайтириб, ўйин услубини ўзгартирди...

— Жамоага келгач, машғулотлар қўлланмасини ўзгартиргандим. Мен бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор. Шогирдларимнинг позицион ва ҳужумкор ўйин намойиш этиши учун ҳаракат қилдим. Менимча, мухлислар охирги ўйинларимиздан роҳатланмоқда. Шунга қарамай, ўз устимизда ишлашдан тўхтамаймиз.

— "Сурхон" мураббийи сифатида Термиздаги ишлардан хабардормисиз? Сабаби, мухлислар йил давомида пойтахтга қатнаган ҳолда клубни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлди. Стадион билан боғлиқ муаммолар борми?

— Мен клуб менежментида фаолият олиб бормаяпман. Мен жамоа бош мураббийи сифатида футболни назорат қиламан. Термизда ушбу йил ўйнай олмаймиз, чунки вақт кам қолди. Билишимча, стадионни яхшилаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Келаси йил ўз майдонимизда ўйин ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика