Мейсон Гринвуд фаолиятини қаерда давом эттириши маълум
20 июн 2024 10:45
Новости
Мейсон Гринвуд фаолиятини қаерда давом эттириши маълум
Ўтган мавсум «Хетафе»да ажойиб мавсум ўтказган Мейсон Гринвуднинг келажаги маълум.
«Манчестер Юнайтед» 22 ёшли футболчини Италиянинг «Лацио» клубига сотади. Римликлар «қизил иблислар» сўраётган 30 миллион фунтни беришга розилик билдиришди.
Маълумот учун, аввалроқ Мейсон Гринвудга «Ювентус», «Боруссия», «Наполи» жамоалардан қизиқиш бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсумни ижара асосида «Хетафе«да ўтказди ва 36та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии